Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой "коронавируснинг ҳақиқий ватани"ни айтди

Хитой "коронавируснинг ҳақиқий ватани"ни айтди

Ҳозирда бутун дунёга тарқалган коронавирус инфекцияси Ҳиндистонда ўтган ёзнинг бошларида пайдо бўлган бўлиши мумкин экан. Касаллик генезисининг ушбу тахмини Хитой Фанлар академиясининг бир гуруҳ тадқиқотчилари томонидан илгари сурилган.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳаддан ташқари иссиқ об-ҳаво туфайли мамлакат аҳолиси ҳайвонлар билан бир ўзандан сув ичишга мажбур, бу эса одамнинг коронавирус юқтиришига олиб келган. Мутахассислар ушбу версия баъзи маълумотлар, яъни COVID-19 мутациясини ҳисобга олган ҳолда филогенетик таҳлиллар натижасида тасдиқланганини айтмоқда.

Eвропа илмий жамоатчилиги ушбу фикрга шубҳа билан қараяпти, деб ёзади Daily Mail. Шундай қилиб, Глазго университети хитойлик олимларни тарафкашликда ва Ухан шаҳрида касалликнинг бошланишини аниқ кўрсатадиган кўплаб эпидемиологик маълумотларни ҳисобга олмаганликда айблади.

Аввалроқ Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолида коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлиши учун эмлаш кераклиги, бу ҳатто коронавирусга чалинган одамларга ҳам керак бўлиши мумкинлигини билдирганди.

Киритилди: 14:24 30.11.2020. Ўқилди: 7097 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!