Хитой жанубидаги Гуйчжоу провинциясида содир бўлган икки ер кўчкиси оқибатида ўнлаб одамлар вайроналар остида қолиб кетди.
Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, фавқулодда ҳолат Дафан округида содир бўлган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.