Хитой ҳукумати Украинада уруш бошланганидан бир неча ой ўтиб, Россияга қарши халқаро санкцияларни ўрганиш учун идоралараро гуруҳ тузди. Бу ҳақида The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Нашрнинг манбаларига таяниб ёзишича, Хитой расмийлари Россия Марказий банки, Молия вазирлиги ва бошқа идоралар ходимлари билан учрашган.
"Маълумот тўплаш ва тадқиқот ўтказиш Хитой Тайванга бостириб киришга тайёрланаётганини англатмайди, аксинча, Пекин қуролли можаронинг “экстремал сценарийси”га тайёрланяпти", — дея тушунтиради WSJ манбаларидан бири.