Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хитой ҳукумати икки юқори мартабали ҳарбий амалдорга нисбатан тергов бошлади

 Хитой ҳукумати икки юқори мартабали ҳарбий амалдорга нисбатан тергов бошлади

Хитой Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ҳукумат Хитой Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Чжан Юся ва Марказий ҳарбий кенгаш Бирлашган штаби раҳбари Лю Чжэнлига қарши тергов бошлади.

"Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Марказий ҳарбий кенгаш раиси ўринбосари Чжан Юся ва Марказий ҳарбий кенгаш Бирлашган штаби бошлиғи Лю Чжэнли интизом ва қонунни жиддий бузганликда гумон қилинмоқда," - дейилади вазирлик баёнотида.

Одатда Хитой ҳукумати расмий баёнотларида "интизомни жиддий равишда бузиш" атамаси амалдор коррупцияда гумон қилинганида ишлатилади.

Киритилди: Бугун 16:50. Ўқилди: 302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!