Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитой Ғазони тиклаш бўйича Араб-Ислом режасини қўллаб-қувватлади

Хитой Ғазони тиклаш бўйича Араб-Ислом режасини қўллаб-қувватлади

Хитой ва Миср бош вазирлари — Ли Сян ва Мустафо Мадбулий — халқаро ҳамжамиятни Ғазо секторидаги инсонпарварлик инқирозини ҳал этиш учун Араб-Ислом режасини қўллаб-қувватлашга чақиришди.

4 март куни Қоҳирада қабул қилинган ушбу режа асосида Ғазода 6 ойлик ўтиш даври учун вақтинчалик Маъмурий қўмита тузилиши кўзда тутилган. Қўмита холис технократлардан ташкил топиб, Фаластин ҳукумати ҳомийлигида иш олиб боради. Барча қарорлар фаластинликлар томонидан қабул қилинади.

Миср ва Иордания фаластинлик полициячиларни тайёрлаб, уларни Ғазога юбориши режалаштирилган.

Қоҳира фаластинликларни мажбурий кўчиришга қарши чиқиб, тиклаш ишлари фаластин миллий манфаатларига зид бўлмаслиги кераклигини таъкидламоқда.

Шунингдек, Миср ва бошқа араб давлатлари Дональд Трампнинг фаластинликларни бошқа давлатларга кўчириш ҳақидаги таклифини рад этган.

Киритилди: 13:53 11.07.2025. Ўқилди: 431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!