Хитой экспорти апрель ойида ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 32 % га ўсди. Америкадаги иқтисодий тикланиш, дунёнинг бошқа қисмларидаги заводларнинг ёпилиши туфайли, Хитойда ишлаб чиқарилган товарларга талаблар ўсди.
Хитой импорти ҳам кескин кўтарилиб, 2020 йилнинг апрелига нисбатан 43 % га ўсди. Бу 2011 йил январь ойидан бери кузатилган энг тез ўсиш суратидир.