Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой дронлар ва қанотли ракеталарга қарши кўп функцияли мудофаа тизимини яратди

Хитой дронлар ва қанотли ракеталарга қарши кўп функцияли мудофаа тизимини яратди

Хитойда дронларга қарши курашиш учун мўлжалланган янги зенит ракета-тўп комплекси (ЗРПC) ишлаб чиқилди.

Бу ҳақда Defence Blog нашри хабар берди.

СWС3 комплексини 6×6 ва 4×4 ғилдирак формулали зирҳли автомобилларга ўрнатиш мумкин.

Хитойнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари арсеналига иккита 35 мм автоматик тўп ва "ер-ҳаво" ракеталари киради. Дронлардан ташқари, SWS3 қанотли ракеталар, юқори аниқликдаги ўқ-дорилар ва бошқа паст учадиган нишонларга зарба бера олади.

Хитой ҳаво мудофаа тизими нишонларни қидириш учун радиолокацион станция ва оптик-электрон комплексни олди. SWS3 автоном равишда ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисми сифатида ишлаши мумкин.

Киритилди: 07:17 27.05.2025. Ўқилди: 566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!