Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хитой чекланмаган энергия манбаи бўладиган “сунъий қуёш” яратишни якунламоқда

Хитой чекланмаган энергия манбаи бўладиган “сунъий қуёш” яратишни якунламоқда

2019 йилда Хитойнинг термоядро синтези учун тажрибавий реактори EAST ни яратиш жараёни якунланади. Бу ҳақда Хитойнинг миллий ядро корпорацияси раҳбари Дуань Суру маълум қилди.

Сунъий қуёш деб аталувчи қурилма Қуёшдаги ядро синтези жараёнига ўхшаш реакцияни яратишга имкон беради. Шу тариқа физиклар чекланмаган энергия манбасини олишга умид қилишмоқда

Сурунинг айтишича, янги токамак (магнит ғалтакли тороидал камера) ионларни Целсий бўйича 100 млн даражагача қиздириши мумкин, бу эса Қуёшнинг ионларидан 7 марта иссиқроқдир. Бу температура чегарасига етиш термоядро реакторларини яратишнинг шартларидан бири ҳисобланади.

Ноябрда хитойлик олимлар электронларни плазмада 100 млн даражагача, ионларни эса 50 млн даражагача қиздиришга муваффақ бўлишганинини маълум қилишган.

Manba: kun. uz

Теглар

Киритилди: 22:45 11.03.2019. Ўқилди: 2088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!