Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитой бир қатор давлатлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш учун ҳаво шарларидан фойдаланмоқда,- The Washington Post

Хитой бир қатор давлатлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш учун ҳаво шарларидан фойдаланмоқда,- The Washington Post

АҚШ разведкасининг фикрича, Хитой бир қатор давлатлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш учун ҳаво шарларидан фойдаланмоқда, деб ёзади The Washington Post.

Унинг сўзларига кўра, америкалик расмийлар Хитой томони илгари кузатган объектлар тўғрисида «иттифоқчилар ва ҳамкорларни хабардор қила бошлаган». АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Пекин, хусусан, Ҳиндистон, Япония, Ветнам, Филиппин ва Тайвандаги «ҳарбий активлар ҳақида маълумот тўплаган».

Газета манбасига кўра, «хитойликлар ақл бовар қилмайдиган даражада эски технологияни қўлга киритган ва аслида уни замонавий алоқа ва кузатув воситалари билан бирлаштирган» ва бошқа мамлакатлар ҳарбий кучлари ҳақида разведка маълумотларини йиғишган.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман ушбу дастур юзасидан брифинг ўтказган. Унда «40 га яқин элчихонадан 150 га яқин одам» қатнашди.

Киритилди: 13:29 08.02.2023. Ўқилди: 1357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!