Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой Арманистоннинг ядро энергетикасини ўз қўлига олмоқда

Хитой Арманистоннинг ядро энергетикасини ўз қўлига олмоқда

Хитой Арманистон атом энергетикасини барпо этиш ва ривожлантиришда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Хитойнинг Арманистондаги вақтинчалик ишончли вакили Мин Чен арман оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида маълум қилди.

Арманистон ҳукумати янги атом электр станцияси қурилиши масаласини кўриб чиқмоқда, чунки "Росатом" иштирокида модернизация қилинган амалдаги Метсамор АЭСнинг ишлаш муддати 2036 йилда якунланади. Эҳтимолий энергия тақчиллигининг олдини олиш учун янги станция қурилиши шу муддатгача тугалланиши лозим.

Чен, шунингдек, Пекиннинг "Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасида Арманистонни транспорт лойиҳаларига янада фаолроқ жалб этиш ниятида эканлигини таъкидлади. Шу муносабат билан Арманистоннинг "Тинчлик чорраҳаси" дастури билан уйғунлаштириш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Киритилди: 20:02 07.04.2025. Ўқилди: 1123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!