Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитой АҚШнинг давлат қарзини сотиб юборган тақдирда нима юз беради?

Хитой АҚШнинг давлат қарзини сотиб юборган тақдирда нима юз беради?

Коронаинқироз АҚШ ва Хитой ўртасидаги иқтисодий қарама-қаршиликни янада кучайтирди. Хитой оммавий ахборот воситаларига кўра, Пекин пандемия тарқалишига сабабчи бўлгани учун ундан «компенсация талаб қилиш» ҳақидаги Вашингтоннинг кескин баёнотлари Хитой раҳбариятини савдо битимини бекор қилиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди ва Гонконгда жойлашган South China Morning Post газетаси Хитойнинг америкаликларнинг ушбу таҳдидларига жавобан АҚШ Ғазначилигининг қимматли қоғозларини оммавий равишда сотиб юбориши мумкин деган тахминни илгари сурди. Ушбу қадам нимага олиб келиши мумкинлиги ҳамда АҚШнинг унга жавобан ўз қарз мажбуриятларидан воз кечиш ҳақидаги тахминларни халқаро шарҳловчи Богдан Наумов таҳлил қилди.

АҚШнинг миллий қарзи савдо урушининг воситаси сифатида

Гонконгнинг South China Morning Post нашри томонидан яқинда чоп этилган материалида Хитой эгалик қиладиган трежерис (АҚШ ҳукумати қарзларининг умумий номи. тахр.), АҚШ Ғазначилиги қимматли қоғозларининг бир қисмини ёки барчасини, 2020 йилда янада кучайиб бораётган савдо урушидаги, қарши жавоб чораси сифатида уларни сотиш мавзуси кўтариб чиқилди. Бошқа томондан, мақолада АҚШ ҳукуматининг Хитойга бўлган қарзидан воз кечиш, яъни пандемия тарқалиб кетиши учун компенсация сифатида қарийб 1,1 триллион долларлик қарзни бекор қилиш имкониятлари муҳокама қилинади.

Қарзнинг бир қисмини ёки барчасини Хитой томонидан сотилиши глобал молиявий ҳалокатни келтириб чиқариши мумкин бўлган катализатор деб аташиб, бу, долларни ва бутун молия бозорини қулатади. Қарзни ҳисобдан чиқариб ташлашни (списать қилишни) эса “бемаъни ғоя” дея тавсифланиб, АҚШ ҳукумати ҳатто назарий жиҳатдан ҳам бунга кўнмайди ва бу режа амалга оширилса дефолт башорат қилинади.

АҚШ ҳукуматининг қарзларини манипуляция қилинганда юзага келиши мумкин бўлган оқибатларини ўрганиб чиқишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Бунинг учун аввал унинг структурасини кўриб чиқамиз.

АҚШ кимга ва қанча қарзи бор

Ҳозир, ҳукумат қарзи АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 100 фоизидан кўпроғини ташкил этар экан, гўё мамлакат ўз кредиторлари қарзидан ҳеч қачон қутила олмайдигандай ва қарзни ундириш ёки қимматли қоғозларнинг бир қисмини сотиш ҳаракати инқирозга ёки дефолтга олиб келадигандай кўринади.

Бунинг устига, Хитой АҚШнинг 1,1 трлн. доллар миқдоридаги Ғазначилик қимматли қоғозларига эгалик қилиб, давлат қарзини ушлаб турувчи сифатида Япониядан кейин иккинчи ўринда туради. Бироқ, агар АҚШ Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган давлат қарзларини ушлаб турувчилар бўйича структурани кўриб чиқадиган бўлсак, қарзларнинг қарийб 44% давлат органлари, Федерал захира хизмати ва бюджетлараро мажбуриятларга (давлат пенсия жамғармалари, суғурта фондлари ва бошқалар) ҳисобига тўғри келишини кўриш мумкин.

Яъни, давлат умумий қарз миқдорининг деярли ярмини “ўзига- ўзи» тўлаши керак ва талофатларсиз ҳисобдан чиқариб ташлаши, қайта тузиши ёки бошқача тарзда таъсир қилиши мумкин дегани.

Шу билан бирга, норезидентларнинг, яъни бошқа мамлакатларнинг қарзлари атиги 30% ни ташкил этади ва Хитойнинг қарзи қарийб 1,1 трлн. долларга тенг бўлиб, гарчи иккинчи ўринда турган бўлса ҳам, ташқи қарзнинг атиги 1/6 қисмини ёки давлат қарзининг 4,5% дан бироз кўпроғини ташкил қилади. Бу эса унчалик таъсирчан бўлиб кўринмайди.

Албатта, 1,1 трлн. доллар – бу жуда катта миқдордаги маблағ ва кичик давлатлар учун бундай маблағларни йўқотиш катта муаммо бўлиши мумкин, аммо АҚШ ва Хитой иқтисодлари миқёсида бу пул ҳаёт-мамот масаласи бўлиб ҳисобланмайди.

Америка Қўшма Штатлари анча вақтдан бери мунтазам равишда ўсиб борадиган қарзлар шароитида яшаб келмоқда. Улар доллар эмиссари мақомидан фойдаланиб келишади; (бу дегани) янги қарзлар, федерал бюджетдан янги пул массасини чиқарилиши билан ва ҳеч бўлмаганда, давлатнинг агрессив ташқи сиёсати билан таъминланади. Ушбу мақомда янгича бирор нарсани ўзи йўқ ва бу парадигмада муваффақиятли ҳаёт учун механизмлар аллақачон йўлга қўйиб бўлинган.

Агар Хитой АҚШнинг қарзларини сотиб юборса нима бўлади?

Агар Хитой бозорни Америка трежериси билан тўлдирадиган бўлса, уларнинг миқдорига қараб, биринчи навбатда доллар ва молия бозорига таъсир қиладиган, бу ёки бошқа миқёсдаги инқироз юзага келади. Бу, шубҳасиз, айниқса корона инқироз даврида, АҚШ Молия вазирлиги Coronavirus Aid, Relief, and Economic Security Act тўғрисидаги қонунга биноан янги займларни чиқариш ҳисобига молиялашнинг бир қисмини амалга ошираётган бир пайтда, Америка иқтисодиёти учун ёқимсиз бўлади.

Бироқ, пандемия катализатори бўлган, Америка жамияти моделида юзага келган кенг қамровли инқирози фонида бу сезиларли муаммога айланиши даргумон. Юқорида кўриб чиқилган АҚШнинг давлат қарзи структураси ичидаги Хитойнинг улушини ҳисобга олсак, бу хавотирларни ички қарз мажбуриятларига таъсири ўтказиш ёки янги қимматли қоғозлар ва валюталар чиқарилиши ҳисобига сўндирилиши кўпроқ ҳақиқатга яқин бўлади.

Агар АҚШ Хитойнинг қарзини бекор қилса нима бўлади?

Шундай фикр мавжуд, яъни агар Хитойга қарзини бекор қилиб юборадиган бўлса, АҚШ тўлов қобилиятига эга бўлган қарз олувчи мақомини йўқотади ва бу мамлакат қарзларини тўлашга қодир эмаслигини эълон қилиб, техник дефолтга олиб келади. Бу бошқа ҳар қандай давлатга тегишли бўлиши мумкин, аммо бу ҳудди “албатта, сиз маслаҳат ва тавсиялар беришингиз мумкин, аммо оҳирги қарорни мен қабул қиламан”, дегандай гап. Бу ерда Америка Қўшма Штатлари тарихида уларнинг халқаро ҳуқуқни бузганлиги ҳақида кўплаб мисоллар мавжудлигини эслаб ўтиш кифоя.

Умуман олганда эса, ХХР учун келтириб чиқарадиган оқибатларга қараладиган бўлинса, ҳеч нарса бўлмайди. Биринчидан, триллион – бу албатта катта миқдордаги маблағ, уни йўқотиш, айниқса инқироз пайтида, сезиларли бўлади, аммо Марказий банк маълумотларига таяниб Синьхуа томонидан берилган хабарларга кўра, Хитой молия институтларининг активлари кўлами бўйича 2019 йил охирида 45 триллион долларни ташкил этади ва бир қисмини йўқотиш билан ҳалокат содир бўлмайди.

Бундан ташқари, Хитойнинг ўзи ҳам йирик ва фаол қарз берувчи ҳамда сармоядор эканлигини унутмаслик керак. Хитой банклари «Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасида Евросиё иқтисодиётига катта миқдордаги маблағларни киритмоқда.

Иккинчидан, АҚШ Ғазначилик қимматли қоғозлари тўлиқ маънода активлар ҳисобланмайди.

Улар молия капитали бўлиб, у мамлакатнинг валюта ва молиявий тизимининг барқарорлигини таъминлаш учун ишлаб чиқарилади, унинг ортида ишлаб чиқариш ёки кўчмас мулк турмайди. Қўпол қилиб айтганда, бу «компьютердаги рақамлардир».

Бошқача қилиб айтганда, агар Қўшма Штатлар Хитойга ҳеч қандай қарз тўламаган тақдирда, унда Хитойдаги ишлаб чиқариш АҚШга қайтиб кетмайди, Хитойдаги илмий ишланмалар ва инновациялар, корхоналар тўхтаб қолмайди, худди ҳеч нарса юз бермагандай Хитой экспортига бўлган талаб билан ҳам ҳеч нарса бўлмайди ва юань билан доллар курсларини тебранишлари энг кўпи билан ноқулайликлар ва даромаднинг бир қисмини йўқотишга олиб келади – жумладан, Хитой билан бирга, уни савдо шерикларига ҳам тенг равишда (бирдай таъсир қилади).

Хулоса

Юқорида айтилганларнинг барчасидан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, Хитой томонидан қарз сотилган тақдирда ёки АҚШ томонидан қарз бекор қилинган тақдирда ҳам ҳар қайси томонга ҳеч қандай иқтисодий зарар етказилмайди. Бундай тадбирларнинг ягона аҳамиятининг самараси сиёсий ва имидж майдонида сезиш мумкин. Шунинг учун, санаб ўтилган ҳар қайси сценарийлар бўйича савдо урушида жиддий устунликка эришилмайди ва дунёда катта хавотирлар содир бўлмайди.

Шунингдек, таҳдидлар шунчаки таҳдид бўлиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас ва статус-кво бир мунча вақтгача сақланиб туради, чунки Хитой қарзни сотиши ёки АҚШнинг қарзни бекор қилиш, иккаласига ҳам афзаллик олиб келмайди ва жонга тегиб кетадиган муаммолар эса, иккала ўйинчда ҳам пайдо бўлади.

Бундан ташқари, жаҳон валютаси эмиссарининг молия тизими билан боғлиқ ҳар қандай манипуляциялар, шунингдек, иқтисодий инқирозларнинг пайдо бўлиши, юқорида кўрсатилган ҳаракатлар натижасида энг кўп зарар кўрадиган ўртаҳол мамлакатлар бўлиб, улар учун энг жиддий зарба эканлигини эсдан чиқармаслик керак.

Богдан Наумов, халқаро шарҳловчи

Киритилди: 06:40 15.05.2020. Ўқилди: 7440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!