Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси Пекиннинг президент Жо Байденнинг Россия агрессиясини қайтариш учун Украинага етказиб бериладиган узоқ масофали қуроллардан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилиш қароридан норозилигини билдирди. Хабар берганимиздек, Байден Россия ҳудудига зарбалар бериш учун ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат берди.
Хитой элчихонаси Пекин Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги можаронинг тинч йўл билан ҳал этилишини қўллаб-қувватлашини ва кескинликнинг кучайишига олиб келадиган ҳар қандай ҳаракатларга қарши эканлигини билдирди. Элчихона вакилининг сўзларига кўра, оловга ёғ қуймаслик, қарама-қаршилик даражасини пасайтириш йўлларини излаш керак.
Байден ATACMS бўйича чекловларни бекор қилгандан сўнг, Буюк Британия ва Франция худди шундай қилишди ва Украинага Storm Shadow ва SCALP ракеталаридан фойдланишга рухсат берди.
Орадан бироз вақт ўтгач, Франция ТИВ Киевга Россия ҳудудига зарба бериш учун SCALP ракеталаридан фойдаланишга рухсат берилгани ҳақидаги ОАВ хабарларини рад этди, бироқ бундай имконият кўриб чиқилаётганини маьлум қилган.