Бугун 4 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Хитой АҚШдан ядровий қурол бўйича музокараларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой АҚШдан ядровий қурол бўйича музокараларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШни ҳарбий иттифоқчилари билан ядровий қуролдан биргаликда фойдаланиш масаласини муҳокама қилишни тўхтатишга ва хорижда ядровий қурол жойлаштиришдан воз кечишга чақирди.

Бу ҳақда РИА Новости Хитой ТИВ маълумотларига таяниб хабар берди.

Хитой ТИВ баёнотида таъкидланишича, ядровий қуролга эга давлат сифатида АҚШ Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг нуфузини қўллаб-қувватлаши керак.

«АҚШ ҳарбий иттифоқчилари билан ядровий қуролдан биргаликда фойдаланиш масаласини муҳокама қилишни тўхтатиши ва хорижда ядровий қурол жойлаштириш имкониятидан воз кечиши керак», — деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги.

Киритилди: 18:42 03.09.2026. Ўқилди: 658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!