Мазкур нодир металлар ва магнитлар бутун дунё бўйлаб автомобил ишлаб чиқарувчилари, яримўътказгичлар саноати, аэрокосмик техника ишлаб чиқарувчилари ҳамда ҳарбий пудратчилар учун зарур ҳисобланади.
Нашрнинг ёзишича, Хитой портлари орқали ушбу маҳсулотлар экспорти тўхтатилган ва бу ҳолат Пекин янги тартибга солиш тизимини ишлаб чиққунига қадар давом этади. Янги тизим жорий этилгач, айрим компанияларга, жумладан Қўшма Штатларнинг ҳарбий пудратчиларига етказиб бериш тақиқланиши мумкин.
"Чекловлар Хитойда тўлиқ қайта ишланадиган олти турдаг нодир металлар экспортига, шунингдек, дунё бўйича 90 фоизи айнан ХХРда ишлаб чиқариладиган нодир ер магнитларига тааллуқлидир. Энди бу маҳсулотларни Хитойдан фақат махсус экспорт лицензиялари асосида олиб чиқиш мумкин бўлади", дея хабар бермоқда NYT.
Қайд этилишича, ушбу расмий чекловлар 2 апрел куни АҚШ томонидан жорий этилган кескин бож ставкалари оширилишига жавобан Хитой томонидан кўрилган чоралар доирасида амалга оширилди.