Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги 15 ноябрдан бошлаб Европа Иттифоқи (ЕИ) брендига қарши вақтинчалик антидемпинг чораларини жорий қилади. Бу ҳақда Хитой Савдо вазирлиги сайтида маълум қилинди.
Вазирлик баёнотида қайд этилишича, тегишли тергов натижаларига кўра, аввалроқ Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилган бренди импорт қилишда демпинг содир бўлиши аниқланган. Шу сабабли, ушбу алкоголли ичимликнинг хитойлик ишлаб чиқарувчилари катта зарар етказиш хавфи остида.
2024 йил 15 ноябрдан бошлаб Европа Иттифоқи бренди импорт қилувчи компаниялар 30,6% дан 39% гача бўлган демпинг маржаси асосида депозит тўлашлари керак. Ушбу чоралар 200 литрдан кам бўлган идишлардаги узум асосидаги спиртли ичимликларга нисбатан қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, Хитой 2024 йилнинг январида Европа Иттифоқидан келган брендига қарши антидемпинг текширувини бошлаган эди.