Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Хайр Америка": Трамп БРИКС АҚШ долларини алмаштирса, тарифлар билан таҳдид қилмоқда

"Хайр Америка": Трамп БРИКС АҚШ долларини алмаштирса, тарифлар билан таҳдид қилмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп БРИКС мамлакатлари АҚШ долларини захира валютаси сифатида алмаштирса, 100 фоизлик тарифлар жорий қилиш билан таҳдид қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп пайшанба куни БРИКС аъзо давлатларини АҚШ долларини захира валютаси сифатида алмаштиришдан қайтариш мақсадида 100 фоизлик тарифлар жорий этиш билан огоҳлантирди.

Трамп 2024 йил ноябрь ойидаги сайловларда ғалаба қозонганидан сўнг ҳам худди шундай баёнот берган эди.

У ўзининг "Truth social" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай деди: "Биз бу душманона кўринган давлатлардан БРИКСнинг янги валютасини яратмаслик, қудратли АҚШ долларини алмаштириш учун бошқа ҳеч қандай валютани қўллаб-қувватламаслик мажбуриятини талаб қиламиз, акс ҳолда улар 100 фоизлик тарифларга дуч келишади."

У яна қўшимча қилди: "БРИКСнинг халқаро савдода ёки бошқа бирон жойда АҚШ долларининг ўрнини босиши мутлақо мумкин эмас. Бунга уринган ҳар қандай давлат тарифлар билан юзлашишга ва Америка билан хайрлашишга тайёр бўлиши керак!"

Киритилди: 20:00 31.01.2025. Ўқилди: 2133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!