"Барселона" афсонаси Хави МЛС чемпиони "Интер Майами"ни бошқариш учун асосий номзод бўлиб турибди.
Хави яна мураббийлик фаолиятини тиклаши мумкин. "Интер Майами"нинг амалдаги мураббийи Херардо Мартино эса оилавий сабабларга кўра жамоани тарк этишга мажбур бўлганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Хавининг сўнгги иш жойи "Барселона" бўлган. У Каталония клубини ўтган мавсум якунида тарк этганди.