Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Хави: "Барселона" келаси йил ҳам ҳаракат қилиб кўради, мен эса йўқ"

Хави: "Барселона" келаси йил ҳам ҳаракат қилиб кўради, мен эса йўқ"

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес жамоанинг ЕЧЛ чорак финал босқичидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди.

"Биз ҳеч қачон Чемпионлар лигасида ғолиб бўлмаган, лекин футболчиларга кўп пул сарфлаган "ПСЖ"га қарши турдик. "Манчестер Сити"га етти йил керак бўлди.

Ўн нафар футболчи билан бу даражада ўйнаш деярли имконсиз вазифа. Биз ҳимояга ўтишга ҳаракат қилдик, аммо бу бизнинг кучли томонимиз эмас.

Биз Чемпионлар лигасида яхши ўйнадик, келаси йили ҳам қайтамиз. Йўқ, мен қайтмайман, лекин "Барселона" қайтади", - деди мавсум якунланганидан кейин "Барселона"ни тарк этишни режалаштираётган Хави матбуот анжуманида.

Киритилди: 10:11 17.04.2024. Ўқилди: 499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!