Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменттнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Т., “Х.” МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси А.Д. фуқаро Н.Ж. ва бошқаларнинг номига уларнинг хабардорлигисиз балиқчилик ва асаларичилик фаолиятини ривожлантириш учун 354,9 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни бошқа МЧЖларга ўтказиш орқали талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.