"Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятларини баҳолади.
"Албатта, мен бу ҳақда ўйлайман! Ростини айтсам, уни қўлга киритишни орзу қиламан. Ўйлайманки, ўйин даражам мени совринга даъвогарга айлантирди. "Бавария" ёки Англия – мен катта чемпионлик учун курашиш одатий ҳол бўлган жамоаларда ўйнайман", – деди англиялик форвард.