Россия қўшинлари Украинанинг Суми вилояти ҳудудига кириб, Курск вилоятидаги Украина плацдармини қуршаб олишга уринган.
Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг Урушни ўрганиш институти (ISW) хабар бермоқда.
Таҳлилчилар 10 январда эълон қилинган геожойлаштирилган кадрларга ҳавола қилишмоқда. Украина Қуролли Кучларининг 67-алоҳида механизатсиялашган бригадаси томонидан олинган видеода Россия пиёда қўшинларига берилган зарбалар кўрсатилган. ISW'нинг таъкидлашича, кадрлар Журавка қишлоғидан шимоли-ғарбда, Украина чегараси томонида суратга олинган.
Таҳлилчилар, шунингдек, россиялик З-блогернинг сўзларини келтирмоқда. Унинг айтишича, Россия қўшинлари Николаево-Дарйино (Журавканинг шимолида) қишлоғидаги Украина позицияларини жанубдан айланиб ўтиш учун Суми вилоятига кирган.
Россиянинг яна бир З-канали Россия қўшинлари Суми вилоятидаги Проходй қишлоғи (Суми шаҳридан шарқда) ҳудудига ҳам кирганини таъкидлаган, аммо ISW бу баёнотнинг тасдиғини топмаган.