Харри Кейн терма жамоадаги голлари сони бўйича Пелени ортда қолдирди.
Англия терма жамоаси ҳужумчиси ЖЧ-2026 саралашида Албанияга қарши ўйинда (2:0) дубль қайд этди.
Эндиликда Кейн терма жамоа сафида 112 та ўйинда 78 та гол урган. Англиялик футболчи терма жамоа тўпурарлари рўйхатида Бразилия терма жамоаси сафида 77 та гол урган Пелени ортда қолдириб, 12-ўринга кўтарилди. Терма жамоаларнинг энг яхши тўпурари Криштиану Роналду бўлиб, унинг ҳисобида Португалия сафида 143 та гол бор.