Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ханчжоу-2022, футбол: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалга чиқди!

A A A
Ханчжоу-2022, футбол: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалга чиқди!

Осиё Ўйинларида аёллар футболи бўйича чорак финал баҳсларига старт берилди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси биринчи бўлиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Минори Хонда шогирдлари бугун Хитой Тайпейига қарши қийин учрашувни ўтказди. Вакилларимиз 52-дақиқада Диёра Хабибуллаеванинг голи эвазига ҳисобни очишди. Аммо баҳс тугашига 4 дақиқа қолганида эса тайпейликлар мувозанатни тиклашди.

Қўшимча бўлимларнинг биринчисида Умида Зоирова жамоамизни яна олдинга олиб чиқди. Бу гол жамоамизга ғалаба келтирди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалда ярим финалда 3 октябрь куни Жанубий Корея - КХДР жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади.

Осиё ўйинлари. Аёллар футболи. 1/8 финал
Ўзбекистон - Хитой Тайпейи - 2:1. Асосий вақт - 1:1. Қўшимча бўлимлар - 1:0
Голлар: Диёра Хабибуллаева (52ʼ), Умида Зоирова (100) — Су Ю-Ҳсуан (86ʼ)

Киритилди: 14:58 30.09.2023. Ўқилди: 2440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!