Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

ХАМАС Исроилдаги фаластинлик маҳбуслар бўйича музокаралар ўтказилмаганини маълум қилди

ХАМАС Исроилдаги фаластинлик маҳбуслар бўйича музокаралар ўтказилмаганини маълум қилди

ХАМАС ва Исроилнинг фаластинлик маҳбуслар бўйича музокаралари ҳали бошланмаган.

Бу ҳақда "Известия" нашрига ХАМАСнинг маҳбуслар ишлари бўйича бошқармаси матбуот котиби Наҳид ал-Фахури маълум қилди.

"Озод этилиши керак бўлган фаластинликларнинг аниқ сони муҳокама қилинмади, маҳбуслар сони ва тоифалари бўйича музокаралар ҳали бошланмаган. Ҳаракатнинг устувор йўналиши касал маҳбуслар, қариялар, 30 йилдан ортиқ қамоқда ўтирганлар, шунингдек, умрбод ва узоқ муддатга ҳукм қилинганлардир", - деди у.

Наҳид ал-Фахурийнинг айтишича, Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларнинг умумий сони 10 минг кишидан ошади.

6 июль куни Доҳада Миср, Қатар ва АҚШ воситачилигида Исроил ва ҲАМАС ўртасида музокаралар қайта бошланганидан сўнг томонлар Ғазода гаровга олинган исроилликлар билан боғлиқ вазиятни муҳокама қила бошлади. “Музокаралар ҳозирда гаровга олинган 20 нафар тирик асирдан 10 нафарини қайтариш ҳақида кетмоқда”, деди “Известия”га Исроилдаги дипломатик манба.

Шу билан бирга, Исроил томонида гаровга олинган фаластинликларни озод қилиш бўйича музокаралар ҳали бошланмаган.

Киритилди: 10:40 23.07.2025. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!