Хамас ҳаракати Исроил билан 3 январ куни Қатар пойтахти Доҳада ўтказиладиган билвосита музокаралар қайта бошланганини расман эълон қилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, музокаралар мавзулари Ғазо секторида тўлиқ ўт очишни тўхтатишга эришиш, Исроил қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва фаластинлик қочқинларни бутун ҳудуд бўйлаб ўз уйларига қайтаришдир.
Шу билан бирга, маҳбуслар – Ғазода сақланаётган исроиллик гаровга олинганларни Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларга алмаштириш масаласини муҳокама қилиш режалаштирилмаган.