Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил қўшинларини келишилган нуқталарга олиб чиқиш эвазига Ғазо секторидаги жангариларини олиб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Бу ҳақда Al Arabiya телеканали манбаларга таяниб хабар берди.
Уларнинг маълумотларига кўра, ҳаракатнинг Қоҳирадаги делегацияси Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш ҳақидаги талабларини Миср воситачиларига етказган.
"Ҳамас Исроилнинг келишилган нуқталарга чиқиб кетиши эвазига ўз жангариларини олиб чиқиб кетишга тайёрлигини билдирди ва гаровга олинганлар ҳаётини сақлаб қолишга содиқлигини таъкидлади”, — деб хабар берган манбалар телеканалга. Уларнинг сўзларига кўра, ҳаракат “Исроилнинг Ғазони босиб олиш режаларини тўхтатиш” халқаро кафолатларини ўз ичига олган “Исроил билан ёзма келишувни” талаб қилган ва ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланмайди.
Шунингдек, манбалар Миср Ғазо бўйича кенг қамровли келишув режасини ишлаб чиқаётганини, бу режа август ойи охиригача амалга оширилишини таъкидлади.
Чоршанба куни Мисрнинг “Al-Qohira al-Ixbariya” телеканали манбасига таяниб хабар беришича, ХАМАС делегацияси Қоҳирада Миср разведка бошқармаси бошлиғи Ҳасан Рашид билан учрашиб, ўт очишни тўхтатиш ва сулҳ музокараларига тезроқ қайтишдан манфаатдор эканини билдирган. Манбага кўра, Қоҳирадаги учрашувларда 60 кунлик вақтинчалик сулҳ битимига эришиш йўллари муҳокама қилинмоқда.