Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

ХАМАС Ғазо бўйича музокараларга зудлик билан қайтишга тайёрлигини билдирди

ХАМАС Ғазо бўйича музокараларга зудлик билан қайтишга тайёрлигини билдирди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича Исроил билан билвосита музокараларга қайтишга тайёрлигини маълум қилди.

Тегишли баёнот ХАМАСнинг "Телеграм"даги каналида эълон қилинган.

"Биз баҳсли масалалар бўйича консенсусга эришиш учун Ғазо бўйича билвосита музокараларга зудлик билан қайтишга тайёрлигимизни тасдиқлаймиз”, — дейилади баёнотда.

Шу билан бирга, ХАМАС “анклавда доимий ўт очишни тўхтатиш ва Исроил қўшинларини у ердан тўлиқ олиб чиқиб кетишни” мажбурий шарт деб билишини қўшимча қилди.

Исроилнинг Ynet портали 29 май куни АҚШ президентининг элчиси Стивен Уиткофф Ғазо бўйича янги таклифни илгари сургани ҳақида хабар берди: у анклавда 60 кунга зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва биринчи ҳафтада икки босқичда омон қолган 10 нафар гаровни озод қилишни назарда тутади. Биринчи ҳафтада Хамас гаровга олинган 18 кишининг жасадини ҳам Исроилга топшириши керак. Бунинг эвазига Исроил томони фаластинлик маҳбусларни аввал тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ озод қилади. Бундан ташқари, ҳужжатда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар орқали Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини тиклаш ҳақида сўз боради. Ўша куни Оқ уй матбуот котиби Керолин Ливитт брифингда Исроил Уиткофф режасини Хамасга топширишдан олдин маъқуллаганини айтди.

Киритилди: 09:31 02.06.2025. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!