Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ХАМАС АҚШнинг Ғазодаги гуманитар вазият ҳақидаги баёнотларини қоралади

ХАМАС АҚШнинг Ғазодаги гуманитар вазият ҳақидаги баёнотларини қоралади

ХАМАС АҚШнинг “Ғазодаги гуманитар вазиятни яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар” ҳақидаги баёнотларини қоралади ва Вашингтонни 2023 йил 7 октябрдан бери давом этаётган “геноцид ва этник тозалаш уруши”га шерикликда айблади.

ҲАМАС баёнотида, АҚШ маъмурияти ёрдам беришни даъво қилишини, лекин аслида фаластинликларга қарши қаратилган ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини айтди: "Биз Вашингтоннинг Ғазодаги гуманитар вазиятни яхшилаш учун чоралар кўраётгани ҳақидаги баёнотларини қоралаймиз". Ҳамас бу каби баёнотларни "Президент Жо Байден маъмуриятининг Ғазодаги шафқациз қирғин уруши, шимолда 38 кундан бери давом этаётган этник тозалаш ва очарчилик операциясини тўлиқ қўллаб-қувватлаганининг тасдиғи" деб таърифлади.

Хамаснинг қайд этишича, БМТ агентликлари ва халқаро инсон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик ташкилотлари ҳисоботлари АҚШнинг "Исроил босқинчи ҳукуматига сиёсий ва ҳарбий ҳимояни таъминлаш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни блокировка қилиш орқали ҳужумларни давом эттириш учун кўпроқ имкониятларни тақдим этиш" ҳақидаги даъволарини рад этади.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Ведант Пател Ғазодаги гуманитар вазиятни яхшилаш учун аввал белгиланган 30 кунлик муддат тугаганига қарамай, Исроилга қарши санкциялар назарда тутилмаганини маълум қилганди.

Киритилди: 12:09 13.11.2024. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!