Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Халқаро стандартлар давлат тилида

Халқаро стандартлар давлат тилида

Мамлакат ривожида халқаро алоқалар ва ўзаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Жорий йилда, Ўзбекистон стандартлар институти томонидан халқаро ташкилотларнинг 17 та (ISO, IEC ва МГС) техник қўмиталарига аъзо бўлинди. 84 та саноат корхоналарида халқаро ИСО 9001, ИСО 14001, ИСО 22000 ва ИСО 50001 стандартлари жорий этилиб сертификатлаштирилди. Келгусида эса, ISOнинг 6 та техник қўмиталарига аъзо бўлиниб, аъзолик сони 29 тага ҳамда 2 та IECнинг техник қўмиталарига аъзо бўлиб, аъзолик сони 12 тага етказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича ҳам амалий ишлар йўлга қўйилган.

Бугун Институт мутахассислари томонидан 3250 та халқаро стандартлар давлат тилига таржима қилинди. Электрон таржима қилиш ҳамда дастлабки таржима лойиҳасини бевосита ишлаб чиқаришда опробациядан ўтказилди, натижада 18.5 миллиард сўм бюджет маблағлари тежалди.

Ўзбекистон стандартлар институти матбуот хизмати

Киритилди: 15:43 20.09.2021. Ўқилди: 1954 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!