 
        Гаагадаги Халқаро жиноят суди энди ўз фаолиятида АҚШ компаниясига тегишли дастурий таъминотдан фойдаланмайди. Microsoft маҳсулотлари ўрни немиснинг Бохум шаҳрида жойлашган ZenDIS компанияси ишлаб чиқарган OpenDesk дастурлари билан алмаштирилади, деб хабар бермоқда Westdeutscher Rundfunk.
Телеканал маълумотларига кўра, бу АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг эҳтимолий санкцияларига тушмаслик мақсадида қилинмоқда.
Аввалроқ Трамп Халқаро жиноят суди фаолиятини Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун чиқарилган ордер сабаб қаттиқ танқид остига олган эди. Суд Нетаняҳуни Ғазо секторидаги эҳтимолий ҳарбий жиноятларда айблаган.
Трамп АҚШ фуқаролари ва иттифоқчиларига қарши тергов ишларини қўллаб-қувватлаган ташкилот судьяларига персонал санкциялар жорий этганини маълум қилган. Оқ уй чекловлари нафақат уларнинг ўзларини, балки оила аъзоларини ҳам қамраб олган.
 
 18+ Андижонда 10-синф ўқувчилари тунги клубларда "жавлон" уришмоқда (фото)
                    
                    18+ Андижонда 10-синф ўқувчилари тунги клубларда "жавлон" уришмоқда (фото)
                 "Москва ер юзидан “супуриб ташланади”
                    
                    "Москва ер юзидан “супуриб ташланади”
                 Муҳожирлар орасида биринчи: Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбеклар сони маълум бўлди
                    
                    Муҳожирлар орасида биринчи: Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбеклар сони маълум бўлди