Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Халқаро ҳуқуққа кўра, Жанубий Осетия Грузия ҳудуди ҳисобланади

Халқаро ҳуқуққа кўра, Жанубий Осетия Грузия ҳудуди ҳисобланади

Россия ҳарбийлари ўзини Жанубий Осетия* деб эълон қилган Тсхинвали яқинида Грузия фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Грузия Давлат хавфсизлик хизматига таяниб, «Эчо оф Cауcасус» хабар бермоқда.

Воқеа ҳақидаги маълумотлар Европа Иттифоқи мониторинг миссиясига топширилди. «Яна бир ноқонуний ҳибсга олиш факти ҳақидаги маълумот зудлик билан Женевадаги халқаро муҳокамалар ҳамраислари ва халқаро ҳамкорлар эътиборига етказилди. <...> Грузиянинг босиб олинган ҳудудларида, шунингдек, ишғол чизиғи бўйлаб содир этилган барча бузғунчи ҳаракатлар учун жавобгарлик Россиянинг босқинчи кучлари зиммасига юклатилади», — дейилади хабарда.

*Халқаро ҳуқуққа кўра, Жанубий Осетия Грузия ҳудуди ҳисобланади.

Киритилди: 20:15 08.06.2024. Ўқилди: 1373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!