Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Халқаро электралоқа иттифоқи бош котиби Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади

Халқаро электралоқа иттифоқи бош котиби Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади

Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Элдиёр Тошматов Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ) бош котиби Дорин Богдан-Мартин билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Халқаро электралоқа иттифоқи раҳбарига Ўзбекистонда ахборот-коммуникациялари соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон билан халқаро иқтисодий ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш мамлакатимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.

ХЭИ бош котиби ўз навбатида, Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, давлат бошқаруви тизими ҳамда миллий иқтисодиёт тармоқларига юқори технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Унинг айтишича, Ўзбекистон ХЭИ билан фаол ҳамкорлик қилади, республика вакиллари Ваколатли конференциялар (ХЭИ олий органи), форумлар, семинарлар ва минтақавий ҳамда халқаро миқёсдаги бошқа тадбирларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.

Шу билан бирга, электрон тижорат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш каби соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

Киритилди: 09:19 30.03.2024. Ўқилди: 625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!