Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Халқаро аэропортдан қимматбаҳо соатни ноқонуний олиб ўтишга уриниш фош этилди

Халқаро аэропортдан қимматбаҳо соатни ноқонуний олиб ўтишга уриниш фош этилди

“Тошкент- АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати хабарига кўра, Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти ходимлари томонидан “Москва-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Р.Д.нинг қўл ва йўл сумкалари белгиланган тартибда текширувдан ўтказилди.

Унда божхона назоратига тақдим этилмаган, жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, муқобил манбаларга кўра тахминий нархи 104 млн 280 минг сўм бўлган 1 дона “ROLEX OYSTER PERPETUAL DATEJUST” номли қўл соати борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар заргарлик буюмларини шахсий эҳтиёжи учун 65 граммгача бўлган миқдорда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божсиз олиб киришлари мумкин.

Мазкур тартибни бузган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22719 ва 22722-моддалари ва ушбу товарлар қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан ортганда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддалари билан жавобгарликка тортилади.

Киритилди: 10:00 11.09.2024. Ўқилди: 1073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!