Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Халқ таълими вазирлиги Қобул Дусовни судга берди

A A A
Халқ таълими вазирлиги Қобул Дусовни судга берди

Оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан Халқ таълими вазирлиги фуқаро Қобул Дусовга нисбатан судга даъво аризаси очилгани юзасидан саволлар келиб тушмоқда, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати.

"Мазкур мурожаатларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Дарҳақиқат, Халқ таълими вазирлиги ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлиги учун фуқаро Қобул Дусовдан раддия беришни талаб қилиб фуқаролик судига мурожаат қилган.

Суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирамиз", дейилади хабарда.

Киритилди: 08:30 10.09.2020. Ўқилди: 5950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!