Усмон Азим Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ариза берган. Агентлик Санжайга нисбатан муаллифлик ҳуқуқини бузиш бўйича маъмурий баённома расмийлаштириб, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига юборган.
Эслатиб ўтамиз, Санжай ижро этган “Карвон” қўшиғига Шерали Жўраев ва унинг фарзандлари томонидан ҳеч қаерга ҳеч қандай шикоят берилмаганлиги аниқланган.
❗️Ижтимоий тармоқлардаги «Жўраевлар “Карвон” қўшиғи учун судга берди», деган гаплар ёлғон бўлиб чиқмоқда.