Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Халқ банки”дан пенсия тарқатиш ҳуқуқи олиб қўйилиши мумкин

“Халқ банки”дан пенсия тарқатиш ҳуқуқи олиб қўйилиши мумкин

2022 йил 1 январдан бошлаб Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириладиган пенсия ва нафақаларни тўлаш ҳар уч йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ўтказиладиган тендер асосида танланган тижорат банки томонидан амалга оширилади.

Бу фуқароларга давлат пенсиясини тайинлаш жараёнини соддалаштиришга оид президент қарори лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, пенсия ва нафақалар етказилганлиги учун хизмат ҳақини тўлаш учун фуқароларнинг ҳар ойлик пенсия ва нафақа миқдорига қўшимча 1 фоиз устама жорий қилинади ҳамда тўловларни нақд пулсиз шаклда олиш ёки арзонроқ хизматдан фойдаланиш ҳисобига иқтисод қилинган маблағ пенсия ва нафақа олувчининг ихтиёрида қолдирилади.

Бундан ташқари пенсия ва нафақа олувчиларга Ўзбекистон ҳудудида шахсини тасдиқлайдиган, эгасининг шахсий биографик маълумотлари қайд этилган, электрон ташувчи қурилмага (чипга) эга бўлган банк картаси сифатида фойдаланиш имконияти мавжуд махсус пенсия картаси жорий этилади.  

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, республиканинг барча ҳудудларида пенсия ва нафақаларни тўлаш президентнинг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2820-сон қарори билан 2017 йил 1 июлдан бошлаб фақат Халқ банки томонидан амалга оширилади.

Киритилди: 07:00 12.03.2021. Ўқилди: 4519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!