Бугун 6 декабрь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Хакерлар Ўзбекистондаги яна бир банкнинг пулларини ечиб олди

Хакерлар Ўзбекистондаги яна бир банкнинг пулларини ечиб олди

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда “Асакабанк” АЖ ҳисоб рақамидан 700 минг доллар ўғирлангани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Банк ҳолатга расмий изоҳ бериб, ушбу ҳодиса мижозларининг жамғармаларига таъсир қилмаслигини ва уларнинг маблағлари тўлиқ хавфсиз эканлигини маълум қилди.

“Бугунги кунда “Асакабанк” АЖ ахборот тизимларига амалга оширилган киберхужумлар аниқланмаган”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, аниқланган барча ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича материаллар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал InFinBank ҳам бир гуруҳ халқаро молиявий фирибгарлар ҳужумига учраган эди.

Киритилди: 07:31 20.09.2022. Ўқилди: 7054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!