Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда ММА мактаби очади ва UFC чемпионати ўтказишини эълон қилди

Хабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда ММА мактаби очади ва UFC чемпионати ўтказишини эълон қилди

Ўзбекистонда 2020-2021 йилларда илк бор Глобал жангчилар чемпионати ўтказилади. Бу ҳақида UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов  Санкт-петербургда бўлиб ўтаётган Synergy Global Forumда айтиб ўтди.

“Биз Ўзбекистонда илк бор GFC 20 мусобақасини ўтказамиз. Режага кўра унда 7 нафар ўзбекистонлик ва 6 навар россиялик жангчилар иштирок этади. Жанг "Хумо аренада" бўлиб ўтади. Ўзбекистон ҳукумати кўмагида”, - деди Нурмагомедов.

Ундан ташқари Ҳабиб Ўзбекистонда Аралаш яккакураш санъатини (MMA)ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишини ва Республика ҳудудид ўз  спорт академияси очишни режалаштираётганини хабар қилди.

“Ўзбекистонда менинг кўп дўстларим, мухлисларим бор. Дунёнинг қаерда бўлган бўлсам ўзбеклар олдимга келиб менга омад тилашади”,  - деди спортчи.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ММАнинг енгил вазнида енгилмаган чемпион. У 28та жанг ўтказиб 28та ғалаба қозонган. Нурмагомедов айтишига қараганда, у ўз спорт карьерасини 30та женг билан якунлаш ниятида.

 

Киритилди: 15:55 06.10.2019. Ўқилди: 5725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!