Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хаби Алонсонинг «Реал» футболчилари билан барча можаролари очиқланди

Хаби Алонсонинг «Реал» футболчилари билан барча можаролари очиқланди

Футболга оид машҳур TouchlineX X-аккаунти Хаби Алонсонинг «Реал» футболчилари билан бўлган муносабатлари ҳақида маълум қилди.

Манбага кўра, Федерико Вальверде уни ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ишлатилаётганидан очиқчасига норозилик билдирган.

Винисиус Жуниор билан Ла Лигадаги «эл-класико» учрашувида алмаштириб олинганидан кейин низо юзага келган.

Шунингдек, Килиан Мбаппе билан ҳам таранг муносабатлар бўлган. Мбаппе Испания Суперкубоги финалидан сўнг «фахрий йўлак»ни бажармасликка жамоани уддаган.

Родриго билан эса ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли илк даврдаёқ муаммолар пайдо бўлган.

Жуд Беллингем жамоага қайтгач, тактик қийинчиликлар юзага келиб, бу Арда Гюлерни тўғри интеграция қилишда муаммоларга сабаб бўлган.

Бир қатор футболчилар Хаби Алонсо томонидан қўйилган юқори талаблар ва машғулотлар интенсивлиги даражасидан норози бўлган. Шунингдек, у клубдан янги трансферлар талаб қилгани, аммо бу талаблар рад этилгани айтилади, — дея ёзади манба.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни, 12 январь санасида «Реал» Хаби Алонсонинг жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этганини расман эълон қилди. Унинг ўрнига Алваро Арбелоа тайинланди.

Киритилди: Бугун 09:49. Ўқилди: 485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!