NYT нашрининг ёзишича, ҳужум нишони Нетанз шаҳрида жойлашган Эрон ядро дастурининг “юраги” бўлиши мумкин. Исроил матбуоти жавоб ҳужумининг эҳтимолий нишонлари орасида Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳам борлигини қайд этади.
"Қўшма Штатлар Исроилга Эроннинг ракета ҳужумларига жавоб бериш режаларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бироқ Вашингтон жавоб ҳаракатлари мувозанатли ва пухта ўйланган бўлиши кераклигини таъкидлади", деб ёзади Ахios.