Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи Буюк Британия, Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Арагчининг айтишича, Теҳрон урушдан қўрқмайди, лекин бунга интилмайди ҳам.
Эрон вазирининг айтишича, Теҳрон БМТ Низомининг 51-моддасига асосан ўзининг қонуний мудофаа ҳуқуқидан фойдаланган ва ҳужум мақсади «фақат ҳарбий базалар» бўлган. У «ҳар қандай учинчи томон»ни бу можарога аралашишдан огоҳлантирди.
«Операция ниҳоясига етди, аммо сионистик режим жавоб қайтаришга ҳаракат қилса, бизнинг жавобимиз янада қаттиқроқ бўлади. Эрон урушдан қўрқмасада, кескинлик ва урушни кучайтиришга интилмаяпти», — дейди у.