Дунёдаги энг йирик компаниялардан бири бўлган S&P (Standard & Poor's) халқаро рейтинг агентлиги Ҳизбуллоҳ билан можаро ва Эрон ҳужумидан кейин Исроилнинг кредит рейтингини пасайтирди.
✅ S&P хабарида нима дейилган:
▪️Исроилнинг узоқ муддатли кредит рейтинги А+ дан А га туширилди, прогноз салбий бўлиб, хавфсизлик хатарлари ортиб бормоқда.
▪️Ҳизбуллоҳ билан можаронинг давом этиши ва авж олиш эҳтимоли ортиб бораётгани Исроил хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
▪️Биз Исроилнинг иқтисодий тикланишининг кечикишини кутмоқдамиз, прогноз қилинган реал ЯИМ ўсиши 2024 йилда 0% гача пасаяди.
▪️Исроилнинг мудофаа харажатлари минтақада жанговар ҳаракатлар авж олгани сабабли ортиб бориши кутилмоқда.
▪️Газо сектори ва Исроилнинг шимолий чегарасидаги ҳарбий амалиётлар 2025 йилгача давом этиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
▪️Исроил иқтисодиёти учун салбий прогноз ҳам Эрон билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув хавфи ортиб бораётганини акс эттиради.
✍️ Ўтган ҳафта Moody's агентлиги мамлакатнинг кредит рейтингини икки поғонага пасайтириб, «Bаа1» даражасига туширди ва «Ҳизбуллоҳ» билан мавжуд кескинлик тўлиқ миқёсдаги можарога айланса, рейтинг «ахлат» даражасига тушиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.