Бугун 12 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Wolt — тeз, ишончли ва сифатли

Wolt — тeз, ишончли ва сифатли

Замонавий дунё ҳар бир соҳада юқори тезликни талаб қилади. Айниқса, уйдан чиқмасдан туриб инсоният учун муҳим саналган озиқ-овқат маҳсулотларини тез ва сифатли етказиб бериш ҳам вақтимизни ҳам нақдимизни тежашга ёрдам беради. Қувонарлиси, юртимизда ушбу хизматни амалга оширувчи компаниялар сафи кенгаймоқда. Яқинда етказиб бериш хизматлари қаторига Wolt ҳам қўшилди.

Wolt қаерда пайдо бўлган? Шу ва шунга ўхшаш саволлар кўпчиликни қизиқтириши тайин. Келинг, бу ҳақида қисқача маълумот билан танишинг.

Ҳар қандай йирик бизнес кичик бизнесдан бошланади

Wolt — озиқ-овқат ва товарларни етказиб бериш хизмати бўлиб у 2014- йилда Финляндияда яратилган. Ҳелсинкида ташкил этилган Wolt, маҳаллий савдо платформаси сифатида танилган технология компанияси бўлиб унинг дунёга келиши жуда қизиқ тарихга эга.

Wolt 2014 йилда Ҳелсинки, Финляндияда ташкил этилган. Дастлабки офис 10 квадрат метрлик кичик хонада жойлашган бўлиб эшигига «Wolt корхоналари» деб ёзиб қўйилган эди. У ерда ходимлар 9 ой фаолият юритишган. 2015 йилда Ҳелсинкида биринчи етказиб бериш амалга оширилди. Энг қизиғи, ҳозирда 28 мамлакат 129 дан зиёд шаҳарда фаолият юритаётган компания ўшанда 6 нафар ходимга эга эди. Кейинчалик, у Швецияга ва Эстонияга кенгайтирилган. Ҳозирда компания Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон каби 28 мамлакатда фаолият юритади.

Wolt — тeз, ишончли ва сифатли

Woltни таъсисчилар Blueberry Pie, Skyliner, Zaplane каби бир қанча номлар орасидан танлаб олишган.

Wolt — тeз, ишончли ва сифатли

2020 йилда Wolt иловасига озиқ-овқат ва чакана савдо қўшилди. У 2021 йилда Американинг DoorDash компанияси билан кучларни бирлаштирди ва 2022 йилга келиб глобал бозорга чиқди.

Wolt — тeз, ишончли ва сифатли

2024 йил ҳолатига кўра, Wolt 28 мамлакат ва 1000 дан ортиқ шаҳарларга, жумладан Ҳелсинки, Токио ва Берлинга хизмат кўрсатади. Woltнинг 70 000 дан ортиқ савдо ҳамкори, 150,000 курьер ҳамкори ва 20 миллион рўйхатдан ўтган мижозлари мавжуд. Wolt 28 мамлакатдаги офисларида 12,000 дан ортиқ ходимга эга.

Кичик бир хонада, саноқли ходим билан бошлаган кичик бизнес бугунги кунда дунёнинг ривожланган давлатларини забт этиб гигант компаниялардан бирига айланди. Аслида ҳар қандай йирик бизнес шундай кичик қадамлардан бошланади.

Wolt бизга нима беради?

Табиий савол туғилади.Woltнинг Ўзбекистонга кириб келиши бизга қандай имкониятлар беради?

Woltнинг вазифаси шаҳарларни яхшироқ жойларга айлантиришдир. Мазкур компания маҳаллий ҳамжамиятлар ва атроф-муҳитга таъсирини ёдда тутган ҳолда ҳамкорлари билан биргаликда мақсадли ҳаракатлар қилади. Wolt бизга истаган нарсамизни тез, ишончли ва арзон нархларда олиб бериш учун жуда осон имкониятлар яратади. У ҳар бир ходим, курьер, савдогар ва мижозга адолатли муносабатда бўлишни мақсад қилган.

Wolt платформаси мижозларга керакли нарсаларни бир илова орқали буюртма беришни, савдогарларга қўшимча савдоларни амалга оширишни ва курьерларга мослашувчан равишда муҳим даромадларни олишни осонлаштиради. Бунинг учун у, маҳаллий логистика, чакана савдо дастурлари ва молиявий ечимлардан иборат кенг технологиялар ишлаб чиқади ҳамда Wolt Маркет бренди остида ўз озиқ-овқат дўконларини юритади.

Wolt, барқарор ривожланиш тамойилларига амал қилади. Компания, озиқ-овқат исрофини камайтириш ва экологик тоза пакетлардан фойдаланиш каби ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Улар шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва кичик бизнесларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратади.

Wolt компанияси, замонавий технологиялар ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги инновациялари билан, ўз фойдаланувчиларига янги имкониятлар тақдим этмоқда. Озиқ-овқат етказиб бериш жараёнини соддалаштириб, уларнинг ҳаётини қулайлаштиради. Wolt нафақат озиқ-овқат, балки ижодий ёндашув ва барқарор ривожланиш консептларини бирлаштирган ҳолда, келажакда ҳам ўз ўрнини мустаҳкамлашни давом эттиради.

Киритилди: 15:50 11.10.2024. Ўқилди: 419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!