Тошкентнинг Учтепа туманида “Great Vertex” компанияси томонидан қурилаётган кўп қаватли уй фаолияти тўхтатилди. Бунга лойиҳа ҳужжатларига зид равишда қаватлар сони оширилгани сабаб бўлган.
Қурилиш автотураргоҳ ўрнида амалга оширилаётган бўлиб, бу ерда замонавий турар жой ва автотураргоҳ барпо этилиши керак эди. Аммо 2025 йил 28 февралда қаватларни кўпайтириш бўйича берилган ариза рад этилганига қарамай, ишлар давом этган.
Қурилиш соҳасидаги инспекция 13 марта текширув ўтказиб, қонунбузарликни тасдиқлади. Масъул шахсга нисбатан маъмурий баённома тузилган.
Ҳозирда қурилиш тўлиқ тўхтатилган. Камчиликлар бартараф этилмагунча, объектда ишлар қайта бошланмайди.