Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Wildberries текширув натижаларига кўра 50 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

A A A
Wildberries текширув натижаларига кўра 50 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

Wildberries текширув натижаларига кўра 50 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади.

Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

WILDBERRIES Ўзбекистонда "WБ INT EXPORT" МЧЖ шаклида юридик шахс ташкил этиб фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Ташкилотда солиқ аудити ўтказилиб, 2022–2024 йиллар учун бюджетга қўшимча ҳисобланган 51,2 млрд сўм (шундан, 42,8 млрд сўм ҚҚС) солиқ тўловлари тўланди.

Фаолиятни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга ошириш солиқ органлари билан ўзаро очиқ муносабатларни таъминлайди ҳамда эътирозлар билдириш учун асосларни истисно қилади.

Киритилди: 11:16 06.03.2025. Ўқилди: 1248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!