Бугун 14 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

WBO Oriental чемпиони Олимжон Назаров яна бир камар учун жанг қилади

WBO Oriental чемпиони Олимжон Назаров яна бир камар учун жанг қилади

Ўта енгил вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз, WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров (30-5-0)нинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Ҳамюртимиз 5 май куни Корея Республикасининг Гоҳьёнг шаҳридаги "Paryeong Gymnasium" мажмуасида "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади. Назаровга ўша куни таиландлик Саравут Жиамтонг (11-4-0) рақиблик қилади.

Аҳамиятлиси, 12 раундга мўлжалланган жанг ўта енгил вазн тоифасида вакант бўлиб турган WBO International камари учун ўтказилади. Бу жангдаги ғалаба орқали Олимжон ўз камарлари сонини 2 тага етказиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Олимжон Назаров сўнгги жангини 13 январь куни Вулан Туолеҳазига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.

Киритилди: 07:29 03.04.2024. Ўқилди: 531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!