Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

WBA Шаҳрам Ғиёсов — Жарон Эннис жангига буйруқ берди

WBA Шаҳрам Ғиёсов — Жарон Эннис жангига буйруқ берди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпион Жарон Эннисга ўз камарини Шаҳрам Ғиёсовдан ҳимоя қилиши кераклиги борасида буйруқ берди.

WBA қоидаларига кўра, Эннис 12 апрель куни Станиосисни мағлуб этганидан сўнг 120 кун ичида камарини Шаҳрам Ғиёсовдан ҳимоя қилиши керак. Ҳамюртимиз бу ҳолатда иккита камар учун ўтказади.

Маълумот учун, Жарон Эннис айни пайтда WBA ва IBF камарлари соҳиби ҳисобланади. У сўнгги жангида литвалик Эймантас Станионисни муддатидан аввал мағлубиятга учратган эди.

Шаҳрам Ғиёсов эса 13 апрель тонгида АҚШнинг Нью-Жерси штати, Атлантик Сити шаҳрида ўтган профессионал бокс оқшомида аргентиналик Франко Максимилиано Окампони тўртинчи раундда техник нокаутга учратганди.

Киритилди: 00:34 24.04.2025. Ўқилди: 1145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!