Сербия шу ёздаёқ Қўшма Штатлар билан стратегик мулоқотни бошлаши мумкин бўлади.
Бу ҳақда Сербия президенти Александр Вучич Pink телеканалида маълум қилди.
"Биз америкаликлар билан ҳам ишлаяпмиз ва менимча, шу ёзда Қўшма Штатлар билан стратегик мулоқотни бошлашимиз мумкин. Шунинг учун тинчлик, барқарорлик ва одамларга ғамхўрлик биз учун муҳим, шунингдек, муҳокама қилган барча нарсалар, режалар ва дастурлар, чунки уларсиз ҳеч қандай тараққиёт бўлмайди", деб таъкидлади у.
Вучич шунингдек, Белград ўзининг Европа йўлида олдинга силжишда давом этишини таъкидлади: "Сербиядаги одамлар менинг сиёсатим масъулиятли ва барқарор эканлигини ва уни ўзгартириш жуда қийинлигини билишади".
Аввалроқ Сербия ташқи ишлар вазири Марко Джурич Вучичнинг кўрсатмаси билан Қўшма Штатлар билан кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фаол ишлар олиб борилишини маълум қилган эди.