Бугун 26 февраль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Володимир Зеленский Украинада сайлов ўтказмоқчи, бироқ Валерий Залужнийнинг унда иштирок этмаслиги кафолати олинмагунича, сайловлар эълон қилинмайди

Володимир Зеленский Украинада сайлов ўтказмоқчи, бироқ Валерий Залужнийнинг унда иштирок этмаслиги кафолати олинмагунича, сайловлар эълон қилинмайди

Володимир Зеленский Украинада сайлов ўтказмоқчи, бироқ Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Валерий Залужнийнинг унда иштирок этмаслиги кафолати олинмагунича, сайловлар эълон қилинмайди, деб ёзади “Страна” нашри Украина сиёсий доираларидаги ўз манбасига таяниб.

Манбага кўра, Зеленский сайлов ўтказмоқчи бўлган. "Аммо битта муаммо пайдо бўлди — Залужний. У ҳал этилмагунча сайловлар эълон қилинмайди", — дея маълум қилди манба. Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда Зеленскийнинг идораси Залужний эҳтимолий сайловларда ўз номзодини кўрсатмаслиги кафолатига эришмоқчи. "Агар бундай кафолатлар берилмаса, у ҳолда Зеленскийнинг идораси бош қўмондонни ишдан бўшатишга ҳаракат қилади. Ва шунчаки эмас, балки максимал даражада обрўсизлантириш билан", — дея таъкидлади манба. Бироқ, унинг қайд этишича, булар ҳозирча фақат режалар ва уларнинг амалга ошишига Ғарб давлатларининг позицияси таъсир қилиши мумкин.

Киритилди: 21:04 02.12.2023. Ўқилди: 1143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!