Немис автомобиль гиганти VW ширкати Шинжондаги заводи ва синов йўлини «иқтисодий сабабларга кўра» сотишини айтди. Хитой минтақадаги этник уйғурлардан мажбурий меҳнатдан фойдаланганликда айбланган.
Немис автомобиль ишлаб чиқарувчиси Volkswagen (VW) чоршанба куни Хитойнинг шимоли-ғарбий Шинжон минтақасидаги ўз фаолиятини сотишини эълон қилди.
Хитой минтақада кўплаб инсон ҳуқуқларини бузишда, жумладан уйғурлар ва бошқа озчилик гуруҳларини нишонга олган қайта тарбиялаш лагерлари ва мажбурий меҳнатда айбланган.
VW минтақа пойтахти Урумчидаги заводини ва Турпандаги синов трассасини сотишини айтди.
Компания вакили қарорнинг «иқтисодий сабабларини» келтирди.
VW 2023 йилда олдинги йилларга қараганда секинроқ ўсди , компания маҳаллий рақобатчилардан ортда қолди.
Шинжондаги инсон ҳуқуқлари бўйича қандай айбловлар бор?
Уйғур халқи Шинжонда истиқомат қилувчи туркийзабон ва асосан мусулмон этник гуруҳдир.
Минтақада этник қозоқ ва қирғизлар ҳам яшайди.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Хитойни миллиондан ортиқ одамни, асосан уйғурларни «қайта тарбиялаш лагерларида» ушлаб туришда ва маҳбусларни мажбурий меҳнатдан фойдаланишда айбламоқда.